СКОЛАРИ “ТУРКИЯ” КЛУБЛАРИДАН ТАКЛИФ ОЛДИ, БИРОҚ...
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Луиш Фелипе Сколари Туркия клубларидан таклиф олди, бироқ у ҳозирги шароитда бошқа ерга ўтиш ниятида эмас ва Ўзбекистон чемпиони билан ишлашда давом этишини маълум қилди. “Яширмайман, хориждаги агентим Жорже Мендеш орқали менга Туркиядан иш таклиф қилишди. Лекин у ҳали ҳеч ким билан расман гаплашмаган. Нима бўлганда ҳам бу мураббий учун қувонарли ҳолат. Чунки Туркия ҳам ҳудди Бразилия каби футболга муҳаббати баланд мамлакат ҳисобланади. Аммо ҳозирги шароитда менинг “Бунёдкор” билан амалдаги шартномам бор ва мен уни охирига етказмоқчиман”, - деди Сколари.