Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтадиган 2010 йилги мундиал баҳсларида ҳакамлик қилишга даъвогар бўлган ўзбекистонлик Равшан Эрматов бугун, 24 октябрь куни Нигерияда бўлиб ўтадиган 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувини бошқаради, дея хабар бермоқда ОФК расмий сайти. Шанба куни Нигериядаги "Мэйн Сити Стэдиум"да бўлиб ўтадиган Нигерия ҳамда Германия ўсмирлари ўртасидаги учрашувда Равшан Эрматовга ўзбекистонлик Рафаэль Илёсов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради. "Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати очилиш учрашувини осиёлик ҳакам бошқараётгани биз учун катта шараф", дея ушбу ҳолатга ўз фикрини билдирди ОФК Ҳакамлар бошқармаси директори Йошими Огава.
|